Қозоғистон Президенти ва Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси бир-бирини Рамазон ойи бошланиши билан табриклади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Муҳаммад бин Заид Ал Наҳаённи Дубайда EXPО 2020 Бутунжаҳон кўргазмаси муваффақиятли ўтгани билан табриклади.
Суҳбат чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар сиёсий мулоқот ва иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш ниятларига ойдинлик киритдилар.
Хусусан, қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди.
Суҳбат якунида Қозоғистон Президенти Абу-Даби тахти ворисини жорий йилда Қозоғистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.