Тирбандликда узоқ турган Мирзиёев вазирни танқид қилди

Фото: Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

TASHKENT. Kazinform – Йўлларда хавфсизлик чораларини кучайтиришга бағишланган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шаҳарга машина ҳайдаб чиққанини ва тирбандликда анча вақт туришга тўғри келганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлигинг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

“Халқимиз ва меҳмонларимиз мамлакат йўлларига қараб, иқтисодиётга баҳо беради. Ўтган шанба ва якшанба кунлари ўзим машина ҳайдадим. Мен ҳам 15-20 дақиқа тирбандликда турдим. Рулда ким ўтирганини ҳеч ким билмади. «Йўлни очинг!» деб кўчага чиқиб, шовқин кўтармадим. Оддий одамлар каби тирбандликда туриб кўрдим. Кейин вазирга қўнғироқ қилиб: «Ўзинг чиқиб кўр, қандай экан?!» дедим”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари шаҳар йўлларидаги тирбандликлар одамлар кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Шу муносабат билан у Ички ишлар вазири Азиз Тошпулатовни танқид қилиб, муаммони ҳал этишни топширди.

“Бу муаммони ҳал қилиш мумкинми? Албатта, ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳал қилиш мумкин”, – деди Мирзиёев.

Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати