Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Наргиз Муҳаммадийга берилди
20:12, 06 Октябрь 2023
2023 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Наргиз Муҳаммадийга берилди. Бу ҳақда Kazinform Еuronews агентлигига таяниб хабар беради.
Наргиз Муҳаммадий - аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ўлим жазосини бекор қилиш тарафдорларидан бири.
У Эронда бир неча бор ҳибсга олинган ва ҳозирда “давлатга қарши тарғибот”да айбланиб, узоқ муддатли қамоқда ўтирибди.
Муҳаммадий - 2003 йилги Нобель тинчлик мукофоти лауреати Ширин Эбадий бошчилигидаги Инсон ҳуқуқлари маркази директорининг ўринбосари.
Шунингдек, у Эрондаги Миллий тинчлик кенгаши ижроия қўмитаси раиси этиб сайланган.