Тимур Турлов футбол бўйича Қозоғистон терма жамоасига 100 миллион тенге беради

Фото: Фото: Freedom Holding Corp

Freedom Holding Corp. бош ижрочи директори ва Қозоғистон футбол федерацияси ижроия қўмитаси аъзоси Тимур Турлов Қозоғистон футбол терма жамоаси Миллатлар лигаси ярим финал плей-офф ўйинида Греция термасини мағлуб этса, 100 миллион тенге тўлайди, деб хабар беради Каzinform Freedom Holding Corp. матбуот хизматига таяниб.

Ҳал қилувчи баҳс 21 мартдан 22 мартга ўтар кечаси Афина шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашув ғолиби плей-оффнинг финал босқичига йўл олади ва унда Грузия ва Люксембург ўртасидаги ўйин натижасига кўра энг яхши жамоага қарши ўйнайди.

“Футбол бўйича Европа чемпионатига йўлланма ҳеч қачон бунчалик яқин бўлмаган. Бу қозоқ футболи ва бутун мамлакат учун муҳим воқеа. Бизнинг кўз ўнгимизда терма жамоа тарихни ёзмоқда ва энди спортчиларимизни қўллаб-қувватлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ. Улар узоқ йўлни босиб ўтишди ва меҳнат қилишди, лекин олдинда ЕВРО-2024 саралаши доирасида энг муҳим ўйин турибди. Умид қиламанки, мукофот пуллари жамоага қўшимча мотивация беради, шунингдек, барчамизни Қозоғистон терма жамоасини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади”, – деди Freedom Holding Corp. бош ижрочи директори, Қозоғистон футбол федерацияси ижроия қўмитаси аъзоси Тимур Турлов.

2022 йилда Тимур Турлов Қозоғистон футбол федерацияси ижроия қўмитасига қўшилди.