Бу ҳақда таниқли қозоғистонлик ва россиялик кинорежиссёр Тимур Бекмамбетов Instagramда ёзди.
«Январда Sundance танловида биз Игорь Цай ва Кэри Уильямс билан биргаликда «Ромео ва Джульетта»нинг screenlife форматдаги янги ишни намоиш этамиз. Бу «Ромео ва Джульетта»нинг замонавий версиясидир, воқеалар асосий қаҳрамонларнинг смартфонлари экранларида очилади», - деб ёзган таниқли кинорежиссёр Тимур Бекмамбетов.
Sundance - Американинг миллий мустақил кинофестивали. У 1985 йилдан бери ҳар йили январь ойи охирида ўтказиб келинмоқда.
Муаллиф: Арайлим Мурат