Ўтган суткада Қозоғистонда 182 кишида коронавирус аниқланди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 182 кишида коронавирус аниқланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

«20 декабр ҳолатига кўра, коронавирусдан 2162 нафар бемор даволанмоқда (-2061+ ва 101 КВИ-), улардан 339 нафари шифохоналарда, 1823 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.

«КВИ юқтирганлар орасида 17 кишининг аҳволи оғир, 4 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, 2 нафар бемор сунъий нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.