Ўтган суткада Қозоғистонда 12 кишида коронавирус ҳолати қайд этилди
08:21, 13 Апрель 2022
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 12 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Идоралараро комиссиянинг кунлик маълумотларига кўра, уларнинг касалликлари ПЗР томонидан тасдиқланган.
Ҳудудлар бўйича:
Нур-Султан шаҳрида - 2,
Алмати шаҳрида - 8,
Алмати вилоятида -1,
Қарағанди вилоятида -1.
Умуман олганда, мамлакатда пандемия бошланганидан буён касалланганлар сони 1 305 327 нафарни ташкил этмоқда», - дейилади комиссия хабарида.