Ўтган ойда Қозоғистонда 1 млн квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди
12:51, 14 Февраль 2023
ASTANA. Kazinform – ҚР Миллий иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Жақсилиқов қурилиш суръатлари ошган ҳудудларни номлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Январ ойида бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 12,5 фоизга ошди. Кўрсаткичнинг ўсиши 15 та ҳудудда қайд этилди. Қурилиш-монтаж ишларининг энг юқори ўсиши Шимолий Қозоғистон, Ақмола, Алмати, Улитау ва Ақтўбе вилоятларида кузатилди»
, - деди Т. Жақсилиқов Ҳукуматнинг бугунги мажлисида.
Маърузачининг сўзларига кўра, жорий йилнинг январ ойида 1 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, бу ўтган йилнинг январ ойига нисбатан 39,6 фоизга кўпдир.
Энг юқори кўрсаткичлар Алмати ва Атирау вилоятларида, Алмати ва Астана шаҳарларида кузатилган бўлса, кўрсаткичнинг сезиларли пасайиши Улитау вилоятида қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон иқтисодиёти январ ойида 5,6 фоизга ўсган. Улар орасида реал секторда ўсиш 2,3 фоизни, хизмат кўрсатиш соҳасида эса 7,6 фоизни ташкил этди.
Шу билан бирга, Қозоғистоннинг 14 вилоятида ишлаб чиқариш саноати ҳажми ошди.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи