Ўтган куни Қозоғистонда 140 кишида коронавирус аниқланди
10:40, 18 Декабрь 2022
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонда ўтган сутка давомида 140 кишида коронавирус аниқланди, дея хабар беради Кazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Теlegram-каналига таяниб.
18-декабр ҳолатига кўра, 2190 киши коронавирус инфекцияси бўйича даволанмоқда (-2083+ ва 107 КВИ-), шу жумладан 328 бемор шифохоналарда, 1862 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- бўлганлар орасида:
• 11 кишининг аҳволи оғир,
• 4 нафар беморнинг аҳволи жуда оғир,
• 1 нафар бемор сунъий нафас олиш аппаратида.