15 ноябр ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясидан 728 киши даволанмоқда. 573 нафари коронавирус (КВИ ) ва 155 нафари коронавирусли пневмония (КВИ-). 89 нафар бемор касалхонага ётқизилган, 639 нафар бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.
КВИ , КВИ- ҳолатлари орасида:
- 8 киши оғир аҳволда;
- 2 киши ўта оғир аҳволда;
- 2 киши ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.
Вазирлик маълумотларига кўра, ўтган кун давомида яна 42 кишида коронавирус аниқланган. Пневмония ҳолатлари кузатилмаган.