Тэйлор Свифт учун ўтказилган кечада ҳалок бўлган болалар сони уч нафарга етди
08:14, 31 Июль 2024
ASTANA. Kazinform – Саутпортда Тэйлор Свифт ижодига бағишланган рақс маҳорат дарси чоғида пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлган болалар сони уч нафарга кўпайди. Бу ҳақда Мерсисайд округи полицияси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
Рақс дарси вақтида болаларга пичоқ билан ҳужум қилингани аввалроқ хабар қилинган эди. Натижада икки бола ҳалок бўлди, яна тўққиз нафари жароҳатланди, олти нафарининг аҳволи оғир.
Ҳодиса Англиянинг Саутпорт шаҳридаги Харт-стритда Тэйлор Свифт учун тадбир вақтида юз берди. Ланкашир штати Бэнкс шаҳрида яшовчи 17 ёшли бола фитна ва қотилликда гумонланиб ҳибсга олинди.
Қирол ва бош вазир ҳалок бўлганларга самимий ҳамдардлик билдирди ва қурбонларни ёдга олди.