Е. Рибакина иккинчи даврада дунёнинг 16-ракеткаси ва мазкур турнирнинг 15-ракеткаси бельгиялик Элиза Мертенс билан ўйнади.
Қозоғистонлик теннисчи иккита сетда 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
1 соат 15 дақиқа давом этган баҳсда рақиблар 4 та эйс қилишди. Е. Рибакина 7 та брейк-пойнтнинг учтасидан фойдаланган. Э. Мертенс эса иккита шундай имкониятни қўлдан бой берди.
Е. Рибакина чорак финал учун дунёнинг 3-ракеткаси, беларусьлик Арина Соболенко ёки 31-ўриндаги испаниялик Паула Бадоса билан куч синашади.
Муаллиф: Елжан Ерали