Тўртинчи учрашувда Қозоғистон ва Норвегиянинг биринчи ракеткалари Александр Бублик ва Каспер Рууд кортга чиқди.
К.Руд дунёнинг 8-ракеткаси, А.Бублик 32-ракеткасидир.
Биринчи партиядада брейкдан фойдаланган қозоғистонлик теннисчи олдинга чиқиб олди – 6:4.
Иккинчи сетда К.Рууд ютди - 7:5.
Бублик учинчи, ҳал қилувчи ўйинни брейк билан бошлади - 2:0. Якунда учрашув 6:4 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди.
Шу тариқа Қозоғистон терма жамоаси рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва Мадриддаги Дэвис кубоги финал босқичига йўлланма олди.
Муаллиф: Елжан Ерали