Қозоғистон теннис федерацияси маълумотларига кўра, D гуруҳидаги биринчи ўйинда қозоғистонлик қизлар Непални 3:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Сатима Тореген Адия Подиалга бирорта ҳам ўйин бермади - 6:0, 6:0.
Ариана Гогулина Сунира Тапага ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6:1, 6:1.
Жуфтлик баҳсларида Ева Коришева ва Сатима Тореген ҳам рақибларини 6:1, 6:0 ҳисобида мағлуб этишди.