Теннисчилар Германия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Рақиблар таркибида дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси ва учта «Катта дубулға» турнири ғолиби Анжелика Кербер ўйнайди.
Қўшимча қиламизки, ўйин 15-16 апрел кунлари бўлиб ўтади. Унга Нур-Султандаги Миллий теннис маркази мезбонлик қилади.
Билли Жин Кинг кубоги аёллар тенниси бўйича энг йирик халқаро жамоавий мусобақадир. Турнир Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилади. 1963-2020 йилларда турнир Федерация кубоги деб аталди, 2020 йил сентябр ойида эса америкалик теннисчи Билли Жин Кинг шарафига номи ўзгартирилди.
Эркаклар ўртасидаги турнирда худди шундай мусобақа Дэвис кубоги деб аталади.