Теннис: Анна Данилина Доха турнирини жуфтлик баҳсларида ғалаба билан бошлади
08:59, 22 Февраль 2022
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Анна Данилина Доха WТА 1000 турнирини жуфтлик баҳсларида ғалаба билан бошлади, дея хабар беради Кazinform мухбири.
Умумий соврин жамғармаси 2,6 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган турнирнинг 8-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган А.Данилина биринчи даврада бразилиялик Беатрис Хаддад Майя билан биргаа британиялик Саманта Маррей ва нидерландиялик Бибиана Схоофсларга қарши учрашув ўтказди.
Қозоғистон-Бразилия жуфтлиги 6:0, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Тахминан бир соат давом этган ўйин давомида Беатрис ва Анна 2 та эйс амалга оширди ва барча 6 та брейк-пойнтдан фойдаланишди. Рақиблар 2 та эйс, 2 та брейкдан (6 та брейк-пунктдан) фойдаландилар.
Қозоғистон-Бразилия жуфтлигининг иккинчи босқичдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.
Муаллиф: Елжан Ерали