Тенгиз конида таъмирлаш ишлари август ойида амалга оширилади
18:37, 19 Июль 2024
ASTANA. Kazinform - “Тенгизшевройл” компанияси Тенгиз конида режалаштирилган таъмирлаш ишларини 2024 йил август ойида амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Компания матбуот хизмати хабар беришича, бу ишларда ТШОнинг Тенгиздаги олтита технологик линияларидан иккитаси иштирок этади.
“Капитал таъмирлаш ишлари Қозоғистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро нефть-газ стандартларига мувофиқ завод ускунасининг ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган”, - дейилади хабарда.