Темир йўл соҳасида узунлиги 1,3 минг километрдан ортиқ бўлган 4 та лойиҳа амалга ошириляпти

Фото: Фото: Қозоғистон темир йўли

ASTANA. Kazinform — Қозоғистонда мамлакатнинг транспорт-логистика салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган йирик инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда. 

Бугунги кунда ана шу ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш ишлари олиб бориляпти. Темир йўл соҳасида узунлиги 1,3 минг километрдан ортиқ бўлган 4 та лойиҳа амалга ошириляпти. Булар “Дўстлик – Мўйинти”, Алмати айланма йўли, “Дарбаза – Мақтаарал” ва “Бақти – Аяғоз” йўналишларидир.
Жорий йилда Алмати айланма йўлининг иккинчи йўллари ва Дўстлик-Мўйинти участкаси қуриб битказилади, бу эса юк ташиш ҳажмини 5 баробар ошириш имконини беради.

“Транс-Қозоғистон темир йўл йўлаги” кенг кўламли лойиҳаси ишга туширилди: “Мўйинти-Қизилжар” (366 километр) участкасини қуриш ва 1,6 минг километр йўлни модернизация қилиш ишлари олиб бориляпти. Кейинги 5 йилда 16 минг километр йўл қуриш ва таъмирлаш режалаштирилган. 

“Шунингдек, 125 та вокзал ҳам модернизация қилиняпти. Бунда, хусусан, биноларнинг фасадлари, муҳандислик тармоқлари, заллар, платформалар янгиланиб, қўриқлаш тизимлари, ҳаракатланиш имконияти чекланган фуқаролар учун қулай шароитлар яратиляпти”, – деди Мақсат Қалиақпаров.