Тель-Авивда Европа Иттифоқи делегацияси жойлашган ҳудудга ракета тушди
ASTANА. Кazinform - Кazinform мухбирининг хабар беришича, Европанинг бир қанча ОАВ манбалари Тель-Авивда Европа Иттифоқи делегацияси жойлашган ҳудудга ракета тушгани ҳақида маълум қилди.
Европа дипломатик миссияси ходимлари тирик қолгани хабар қилинган.
— Бугун Европа Иттифоқи ходимларидан ҳеч ким жабрланмаган бўлса-да, биз Эроннинг ҳужумлари натижасида Европа Иттифоқи дипломатик биноларига етказилган зарардан хавотирдамиз. Фуқаролар яшовчи ҳудудлар, шунингдек, хорижий дипломатик ходимлар ва миссиялар ҳеч қандай шароитда ҳужум нишонига айланмаслиги керак, — деди Еврокомиссия вакили.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий можаро еттинчи кундирки ўзаро ҳужумлар билан давом этмоқда. Хусусан, Исроилдаги шифохона ва Эроннинг Арак шаҳридаги оғир сув реакторига ҳужумлар содир этилгани ҳақида хабарлар бор эди. Бу воқеалардан келиб чиққан ҳолда, Қўшма Штатлар урушга аралашиши мумкинлигидан хавотирлар пайдо бўлди ва ҳар икки давлат дипломатлари ва чет эл фуқаролари эвакуация қилинмоқда.
Аввалроқ конгрессменлар Трампнинг Исроил-Эрон можаросига аралашиш ваколатини чеклашга уринаётгани ҳақида хабар берган эдик.