Штат жамоат хавфсизлиги департаменти маълумотларига кўра, воқеа штатлараро IH35 йўналишида АҚШ-Мексика чегарасидан 65 км шимолда жойлашган Энсинал шаҳри яқинида содир бўлган.
«Ҳайдовчи ҳуқуқ-тартибот идораларидан қочишга уриниб, тижорат автомобилига бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлди, яна уч кишининг аҳволи оғир», — дея маълум қилди Техас жамоат хавфсизлиги департаменти Тwitterда.
Ҳодиса Техас штатининг Сан-Антонио шаҳри яқинида ташлаб кетилган юк машинаси тиркамасидан 46 ўлик муҳожирнинг жасади топилганидан уч кун ўтиб содир бўлди.