Татаристон Фавқулодда вазиятлар хизматининг хабар беришича, Ленин кўчасидаги кўп қаватли уйда газ-ҳаво аралашмаси портлаши соат 22.44 да қабул қилинган. Аҳоли хавфсиз жойга эвакуация қилинди.
Сўнгги маълумотларга кўра, еттинчи қаватда олтита ва 8-қаватда битта хонадон вайрон бўлган. Соат 23.27 да марҳумнинг жасади топилди.
Вайроналар остидан бир аёл қутқарилиб, шифокорларга топширилди.