Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда «Тармоқ компанияси» АЖ Татаристон Республикасининг электр тармоқларини рақамлаштириш бўйича тажрибаси ва ютуқлари билан таништирди.
Ўз навбатида, Энергетика вазири ўринбосари ҳозирда Қозоғистонда Татаристон Республикаси тажрибасини таҳлил қилиш мумкин бўлган «ақлли тармоқ» технологиясини жорий этиш концепцияси устида иш олиб борилаётганини таъкидлади.
Бундан ташқари, учрашув давомида Қозоғистоннинг манфаатдор компаниялари билан учрашувлар ўтказиш, тажриба алмашиш ва соҳани янада ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш бўйича таклифлар билдирилди», — дейилади вазирлик хабарида.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай