Қозоғистон терма жамоаси эркаклар ўртасида 5000 метрга жамоавий эстафетада чемпион бўлди. Трекка Денис Никиша, Глеб Ивченко, Мерсаид Жақсибаев ва Адил Ғалиаҳметов чиқди.
Дастлаб ҳамюртларимиз учинчи ўринни сақлаб қолдилар. Охирги даврада кореялик спортчи хитойлик спортчи билан тўқнашиб кетди ва қозоғистонлик спортчи маррага биринчи бўлиб етиб келди.
Эслатиб ўтамиз, бу Қозоғистон делегацияси учун Харбин қишки Осиё ўйинларидаги илк олтин медалдир. Қолаверса, Қозоғистон терма жамоаси ушбу спорт тури бўйича Осиё ўйинларида илк бор олтин медални қўлга киритди.
Аввалроқ Қозоғистон аёллар терма жамоаси 3000 метрга эстафетада кумуш медални қўлга киритган эди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон шорт-трек терма жамоаси аралаш жамоалар эстафетасида мамлакатга илк кумуш медални қўлга киритди.