Таиландда дзюдо бўйича Осиё чемпионати бошланди

Фото: Фото: Қозоғистон дзюдо федерацияси

ASTANA. Кazinform - Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича Осиё чемпионати бошланди.

Ҳозирча ҚР терма жамоаси аъзоси Ержан Еренғайипов (66 кг) илк беллашувида шимолий кореялик спортчини мағлубиятга учратди. Шу тариқа у кейинги босқичга йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, 48 килограммгача бўлган вазн тоифасида ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилган Диана Буркеева мўғулистонлик дзюдочи Ганбаатар Наранцецегга имкониятни бой бериб, мусобақани ерта якунлаган эди.

Шунингдек, бугун терма жамоадан Ғалия Тинбайева (48 кг), Толғанай Aбеуова (52 кг), Шерзод Давлатов (60 кг) ва Нурадил Aлжан (60 кг) иштирок этади.

Шунингдек, яқин кунларда эркаклар терма жамоасидан Есет Қуанов (73 кг), Мади Aмангелди (81 кг), Aзат Кумисбай (81 кг), Ермахан Aнуарбеков (90 кг), Максим Мейирлан (90 кг) ва Ерасил Қажибаев (100 кг дан юқори) ҳам кураш олиб боради.

Aёллар терма жамоаси сафида Бақит Қусақбаева (57 кг), Эсмигул Қуюлова (63 кг), Кристина Сотникова (70 кг), Назгул Маратова (78 кг), Aқерке Рамазанова (78 кг дан юқори) каби дзюдочилар иштирок этади.

Таниқли полвонлар Елдос Сметов, Ғусман Қирғизбаев, Aбиба Aбужакиновалар ушбу турнирда иштирок этмайди. Мураббийлар топшириғига кўра, бўлажак мусобақаларга ҳозирлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик дзюдочилар Осиё чемпионатига йўл олишгани ҳақида хабар берган эдик.