Эътиборлиси, мусобақанинг биринчи кунги ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик Гулшаной Исмоилова 42 кг вазнда муросасиз беллашувлар натижасига кўра, кумуш медалга сазовор бўлди.
Халқаро турнир дастурига биноан 11 февралга қадар ўсмирлар ўртасида, 12-13 феврал кунлари эса катталар ўртасидаги баҳслар ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар аъзоси ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Фото: UzA