Сузиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси Олимпиадага саралаш турнирида иштирок этади
14:40, 19 Июнь 2024
ASTANA. Кazinform - Италиянинг Рим шаҳрида сузиш бўйича Париж Олимпиадасига саралаш мусобақаси бўлиб ўтади.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, ушбу мусобақада Қозоғистондан 5 нафар спортчи иштирок этади.
Улар:
Диана Тасжанова
Ксения Игнатова
Софья Сподаренко
Адилбек Мусин
Максим Сказобцов
Эслатиб ўтамиз, турнир 21-23 июнь кунлари бўлиб ўтади.