“Пекин 2029 йилда сув спорти бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Хитой ушбу жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил эта олишига ишонамиз. У мамлакат бу имкониятни овоз бериш натижасида қўлга киритди. Пекин ёзги, қишки Олимпия ўйинлари ва кўплаб йирик халқаро спорт тадбирларини муваффақиятли ўтказди. Хитой пойтахти тадбирларни ўтказишда бой тажрибага эга. Машҳур сузиш шаҳри сифатида Пекин аввалроқ кўплаб FINA сузиш, шўнғиш, синхрон сузиш ва сув полоси мусобақаларига мезбонлик қилган”, — дейилади хабарда.
Сув спорти бўйича жаҳон чемпионати FINA томонидан ташкил этилган сузиш бўйича дунёдаги энг яхши мусобақа бўлиб, жаҳон сузишнинг энг юқори даражасини ифодалайди. У олтита асосий мусобақадан иборат: сузиш, шўнғиш, синхрон сузиш, сув полоси, очиқ сувда сузиш ва баланд платформада шўнғиш.
Эслатиб ўтамиз, сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати 2025 йилда Сингапурда, 2027 йилда Будапештда бўлиб ўтади.
Муаллиф: Кунсултан Отарбай