Сурияда муваққат ҳукумат аъзолари тайинланди
ASTANA. Kazinform - Аҳмад аш-Шараа маъмурият раҳбари этиб тайинланди, Муҳаммад ал-Башир эса бош вазир лавозимини эгаллайди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Anadoluга таяниб.
Янги маъмуриятда лавозимлар тақсимоти асосан якунланди, бироқ кун эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда янги вазирликлар ташкил этилиши ва янги тайинловлар амалга оширилиши мумкин, - деб хабар берди Аnadolu агентлиги.
Лавозимлар қуйидагича тақсимланади:
Бош штаб раҳбари Аҳмад аш-Шараа, бош вазир Муҳаммад ал-Башир, ташқи ишлар вазири Эсаад Ҳасан Шайбоний, ички ишлар вазири Муҳаммад Абдулраҳмон, адлия вазири Шоди ал-Вайсий, ахборот вазири Муҳаммад Ёқуб ал-Умар, соғлиқни сақлаш вазири Маҳир Шараа, қишлоқ хўжалиги ва ирригация вазири Муҳаммад Таҳа Ал-Аҳмад, таълим ва касбий тайёргарлик вазири Назир Муҳаммад ал-Қодирий, маҳаллий ҳокимият ва хизматлар вазири Муҳаммад Абдулраҳмон Муслим, вақфлар вазири Ҳуссам Ҳаж Ҳусайн, олий таълим вазири Абдулмуним Абдулҳафиз, иқтисодиёт ва савдо вазири Басил Абдулазиз ва хотин-қизлар ишлари бошқармаси бошлиғи Ойша ал-Дибс.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕИ Суриянинг янги режими билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.