Маҳаллий оммавий ахборот воситалари шаҳар марказидаги Озодлик кўприги (собиқ Президент кўприги) яқинида акустик бомба портлаганини хабар қилдилар. Қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Ҳодиса Суриянинг собиқ президенти Башар ал-Ассад ҳукумати ағдарилганининг бир йиллигини нишонлаш тадбирларига тайёргарлик кўриш пайтида содир бўлган.
Дамашқ ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Ўтган йилнинг шу куни Ҳаят Таҳрир аш-Шам жангчилари ва иттифоқчи гуруҳлар Суриянинг шимолий қисмига бостириб кириб, мамлакат пойтахтини эгаллаб олган. Башар ал-Ассад уларнинг ҳужумидан кейин Россияга қочиб кетган.