Қозоғистонлик Ольга Хижнякова ядро улоқтиришда кумуш медални қўлга киритди. Қозоғистон учун бу енгил атлетика бўйича Сурдлимпияда ўйинларининг илк медалидир.
Шу куни эркаклар ўртасидаги таэквондо бўйича мусобақада 80 кг вазн тоифасида қозоғистонлик Виктор Фрундин бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, аёллар ўртасида таэквондочи Аида Мақатова 67 килограмм вазн тоифасида 5-ўринни эгаллади.
Ёзги Сурдлимпиада ўйинлари Кашиас-ду-Сул шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 100 та давлатидан тўрт мингдан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.