Сўнгги уч йилда Ўзбекистон табиатига 77,8 миллион доллар зарар етказилган

Фото: Фото: pexels.com

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат экология назорати инспекцияси сўнгги уч йил ичида 3,5 мингдан ортиқ рейд ўтказган.

“Хусусан, охирги 3 йил давомида 429 та жиноий иш материаллари прокуратурага юборилган. Табиатга етказилган зарар 982 миллиард сўмга (77,8 миллион доллар) баҳоланмоқда”, – дейилади Ўзбекистон Экология вазирлиги тарқатган расмий хабарда.

Расмий маълумотларга кўра, 2023 йили – 171 та, 2024 йили – 172 та ва жорий йилнинг 5 ойида 86 та жиноий иш прокуратура органларига юборилган. Шу асосда 275 та ҳолат бўйича қонунбузарлар жиноий жавобгарликка тортилган.