Странджа турнирида Қозоғистондан қайси боксчилар иштирок этади
ASTANA. Kazinform — Болгария пойтахти София шаҳрида 2-12 февраль кунлари бўлиб ўтадиган анъанавий Странджа турнирида иштирок этадиган қозоғистонлик боксчилар аниқланди.
Странджа кубоги турнири ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳисобланади. Бу йил халқаро турнир ўз байроғини 75-марта кўтаради.
Қозоғистон терма жамоасида 11 нафар боксчи иштирок этади.
Турнирда Қозоғистон терма жамоа сафида иштирок этаётган боксчилар орасида жаҳон чемпиони Санжар Ташкенбай ҳам бор.
51 кг: Санжар Ташкенбай
54 кг: Даулет Молдашев
57 кг: Оразбек Асилқулов
60 кг: Руслан Кузеубаев
63,5 кг: Ерасил Танқай
67 кг: Дулат Бекбауов
71 кг: Талғат Шайкен
75 кг: Нурқанат Райс
80 кг: Турсинбай Қулаҳмет
86 кг: Абзал Қуттибеков
Ўтган йили Оразбек Асилқулов (57 кг) кумуш, Нурқанат Райс (75 кг) бронза медалини қўлга киритган эди.
Муаллиф: Адилжан Умбет