Starlink Қозоғистонда расман ишга туширилди

Фото: Фото: Freepik

ASTANA. Kazinform – 13 августдан бошлаб Starlink компанияси Қозоғистонда сунъий йўлдош интернет хизматларини расман ишга туширди.

ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги маълумотларига кўра, эндиликда мамлакат аҳолиси SpaceX компаниясига тегишли паст орбитали сунъий йўлдошлар тармоғи орқали юқори тезликдаги ва ишончли интернетга уланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 12 июнда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва Starlink ўртасида хизматлар кўрсатишда компанияни Қозоғистон қонунчилигига риоя қилишга мажбурловчи шартнома имзоланган эди. 

Starlink технологияси энг чекка ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳам барқарор уланишни таъминлаб, аҳолига замонавий рақамли хизматлардан фойдаланиш имконини беради.

Асосий тарифлар, уланиш шартлари ва қўшимча маълумотлар SpaceX расмий сайтида мавжуд.