Спортча «Заковат» бўйича I Марказий Осиё кубогида Қозоғистон жамоаси ғолиб бўлди

Фото:
TASHKENT. Kazinform - «Заковат» ўйинининг спортча версияси бўйича И Марказий Осиё кубоги доирасидаги Брейн-ринг турнири финалида Қозоғистон жамоаси ғалаба қозонди. Бу ҳақда «Заковат» интеллектуал клубининг Telegram канали хабар қилди, деб хабар беради Kazinform.

Бугун «Заковат» ўйинининг спортча версияси бўйича I Марказий Осиё кубоги доирасидаги Брейн-ринг турнири ўз якунига етди.

«Шиддатли баҳслар остида кечган финалнинг биринчи ўйинида Ўзбекистон жамоаси 6:2 ҳисобида қозоғистонлик рақибларидан устун келди. Иккинчи ўйинда қозоғистонлик билимдонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Сўнгги ҳал қилувчи баҳсда ҳам қозоғистонликлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва кубокни ўзлариники қилишди», - дейилади хабарда.

Ғолибларга кубокни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов топширди.

Турнир якунларига кўра 2-ўринни Ўзбекистоннинг «Мы» жамоаси, 3-ўринни маҳаллий «Мистерия» жамоаси қўлга киритди.

Ғолиб жамоа 100 миллион сўм мукофот билан тақдирланди.

Иккинчи ўрин учун 60 миллион сўм, учинчи ўрин учун 40 миллион сўм пул мукофоти берилди.