SpaceX орбитага Германиянинг иккита разведка сунъий йўлдошини олиб чиқди
11:30, 25 Декабрь 2023
Якшанба куни Германия Мудофаа вазирлигининг SARah 2 ва SARah 3 радар разведка сунъий йўлдошларини олиб кетаётган Falcon 9 ракетаси орбитага чиқарилди. Бу ҳақда SpaceX компанияси Х ижтимоий тармоғида ёзди, деб хабар беради Кazinform.
Falcon 9 ракетаси Америка космик кучларининг Калифорниядаги Ванденберг базасидан Тинч океани вақти билан 05.11 да (Астана вақти билан 19.11) учирилди.
Бундесвернинг SARah 2 ва SARah 3 сунъий йўлдошлари 2006-2008 йиллардан буён орбитада бўлган Германиянинг эскирган SAR-Lupe разведка сунъий йўлдоши ўрнини эгаллади.