Сомалида теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Ҳалок бўлганлар орасида ҳарбийлар, давлат муассасалари ходимлари ва меҳмонхона эгаси бор.
Ҳужум учун жавобгарликни «Аш-Шабоб» гуруҳи ўз зиммасига олди.
Террорчилар жума куни қуёш ботганидан кейин меҳмонхонага ҳужум қилган. Бир қатор портлашлар қайд этилган.
Гуруҳ вакилларининг қайд этишича, террорчилар кўплаб хавфсизлик ходимларини ўлдириб, бино ичида одамларга қарата ўт очган.
Меҳмонхона атрофи ўраб олинган. Эрталаб ҳарбийлар бинони ўққа тутиб, ҳужумга тайёргарлик кўра бошлади.
Жанг 18 соатдан ортиқ давом этди. Хавфсизлик ходимлари уйдаги аксарият тинч аҳолини, жумладан болаларни қутқаришга муваффақ бўлди.
«Франс-Пресс» агентлиги хабарига кўра, бу жорий йилнинг май ойида президент Ҳасан Шайҳ Маҳмуднинг қайта сайланганидан кейинги энг йирик ҳужум бўлди.