“Славян бозори” танловида қозоқ раққосалари 1-ўринни олди
ОЛМАОТА. КАЗИНФОРМ — “Витебскдаги славян бозори” танлови доирасида ўтказилган Dream Dance Fest халқаро танловида қозоғистонлик “Жас өркен” рақс ансамбли 1-ўринни қўлга киритди.
Беларуснинг Витебск шаҳрида халқаро рақс танлови бўлиб ўтди. “Жас өркен” етакчиси Аида Келгенбаеванинг айтишича, қозоғистонлик раққосалар 20 га яқин жамоани ортда қолдириб, 1-ўринни эгаллади. Гран-при Беларусь жамоасига топширилди.
— “Славян бозори” доирасида Dream Dance Fest хореографик танлови жуда юқори савияда ўтди. Турли мамлакатлардан 20 дан ортиқ рақс ансамбллари иштирок этди. Улар орасида гуруҳдан чиқиб, 1-ўринни қўлга киритганимиздан жуда хурсандмиз. Бу биз учун биринчи халқаро мусобақа эмас. Ўтган йили Грузияга бориб, у ерда биринчи ўринни қўлга киритдик. Бунгача Туркиядаги мусобақада иштирок этгандик. Лекин улар орасида “Славян бозори”даги катта танловда ғолиб чиққанимиздан хурсандмиз, – дейди Аида Келгенбаева.
Шунингдек, у “Жас өркен” рақс ансамбли 2007-йилда ташкил этилганини таъкидлади. Гуруҳ раҳбарининг айтишича, ансамблда 150 нафарга яқин иштирокчи бор. Асосий йўналиш - миллий рақслар. Шу билан бирга, анъанавий ва замонавий рақслар ҳам ўргатилади.
— Беларусда оққуш рақсини ижро этдикдик. “Сармад” этнофольклор ансамблининг «Көркем саз» қўшиғига рақс тушдик. Бу рақс орқали қозоқ қизларининг нафосатини, ҳаёсини, хушмуомалалигини кўрсатмоқчи эдик. Ўйлайманки, биз бу мақсадга эришдик. Бу жуда таъсирли чиқиш бўлди. Ўша томондаги ҳакамлар ва томошабинларда қозоқ либослари ва рақслари катта таассурот қолдирди, - деди у.
Аида Келгенбаеванинг айтишича, Витебскда бўлиб ўтган танловда ҳакамлар овози ёпиқ тарзда ўтган ва очиқ муҳокама бўлмаган.
- Биринчи ўринни қўлга киритганимиз учун ҳакамлар бизни қадрлашди, деб ўйлайман. Аммо ёпиқ овоз бериш бўлиб ўтди. Ҳар бир ансамблнинг чиқишларидан сўнг баллар дарҳол баҳолаш варақаларига ёзилади ва кураторлар уларни йиғиб олиб кетишади. Бизда бундай муҳокама бўлмайди. Ўша очколар якунда ҳисобланиб, ғолиб аниқланди, – дейди ансамбль раҳбари.
Европада қозоқ рақсини намойиш этиб, юқори натижаларни қўлга киритган раққосалар энди юртга қайтишди. Аида Келгенбаева мазкур танлов ансамбль учун катта тажриба бўлганини таъкидлади.
— Кайфиятимиз жуда яхши. Чунки бундай халқаро мусобақада шараф билан қайтганимиздан хурсандмиз. Бу ерда қанчадан-қанча иқтидорли болалар ва ўқитувчиларни кўрдик. Биз улардан ўргандик. Айтишим мумкинки, биз билимларимизни тўлдириб олдик, бу ажойиб тажриба бўлди, - деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон халқ артисти Роза Римбаева “Славян бозори” танловида ҳакамлар ҳайъати раиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.