«Орол-Сирдарё ҳавзасида Марказий Осиё сув консорциуми ташкил этилмоқда. Ушбу лойиҳа барча мамлакатлар манфаатларини ҳимоя қилишга, энергетика, суғориладиган деҳқончилик ва Орол денгизининг экологик муаммоларини самарали ҳал этишга қаратилган», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё давлатлари ўртасида сувни адолатли тақсимлаш бўйича ўзаро келишув мавжуд.
«Сувни адолатли тақсимлаш учун Сирдарё сув баланси ишлаб чиқилади ва давлатлараро гидротехника иншоотлари автоматлаштирилади», - деди вазир.
Муаллиф: Есимжон Нақтибай