Синоптиклар 26 апрель куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғишини прогноз қилмоқда
06:55, 26 Апрель 2023
ASTANА. Кazinform – 26 апрель куни Қозоғистоннинг аксарият қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда, Жетису вилоятида совуқлар сақланиб туради, дея хабар беради Кazinform «Казгидромет» РДКга таяниб.
«Республика ғарбида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан момақалдироқ ва ёмғир ёғиши, куннинг иккинчи ярмида Атирау вилояти жанубида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шарқий Қозоғистон вилоятида кечаси ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик, кундузи ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қозоғистон бўйлаб шамолнинг кучайиши, мамлакат жануби, жануби-ғарби ва ғарбида чанг бўрони кутилмоқда. Шимолда, Жетису вилоятининг тоғли ҳудудларида кечаси 2-7 даража совуқ сақланиб туради», — дейилади об-ҳаво маълумотида.