Silk Way телеканали ШҲТ саммитини жонли эфирда намойиш этади

Фото: Фото: Kazinform

ASTANА. Кazinform - Телеканалнинг кўчма студияси мухбирлари кун давомида таниқли ва нуфузли маърузачилар билан эксклюзив суҳбатлар ўтказади.

Саммит доирасидаги тадбирлар ва давлат раҳбарларининг учрашуви каби маросимлар жонли эфирда намойиш этилади.

Эфир соат 10:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 3-4 июль кунлари Астана шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтмоқда. Бугунги учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг кўплаб долзарб масалаларини кўриб чиқадилар.

Астана саммитидан бошлаб Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тўлақонли “Шанхай ўнлиги” форматида ишлайди. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Хитойнинг Синьхуа агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.