Си Цзиньпин Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммитида Жо Байден билан учрашади
АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин 15 ноябр куни Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммити (Asia-Pacific Economic Cooperation, APEC) доирасида учрашади. Бу ҳақда Оқ уй расмий сайтида ёзилган, дея хабар беради Каzinform.
“Президент Жо Байден 15 ноябрь куни Сан-Францискода Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан учрашади”, — дейилади хабарда.
Бу АҚШ ва Хитой раҳбарларининг икки йил ичида биринчи юзма-юз музокаралари бўлади.
CNN хабарига кўра, давлат раҳбарлари Исроилдаги вазият ва иқлим соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилади.
АРЕC саммити - АРЕС мамлакатлари раҳбарларининг йиллик саммити.
Бу йил у Сан-Францискода 11-17 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Тадбирнинг мавзуси “Ҳамма учун ҳаётий ва барқарор келажак яратиш”.
Ташкилотга 21 давлат, жумладан Хитой, Россия ва АҚШ аъзо ҳисобланади.