Швейцариядан Қозоғистонга киритилган инвестициялар ҳажми 32 млрд доллардан ортиқни ташкил этди
Қозоғистон ТИВ раҳбари Швейцария Конфедерацияси ташқи ишлар вазири Иньяцио Кассис билан музокаралардан сўнг журналистлар билан суҳбатда Қозоғистон ва Швейцария ўртасида барча даражаларда ўзаро ҳурмат ва тўлиқ англашув ўрнатилганини таъкидлади.
«Ҳамкасбим билан сиёсий мулоқот даражасини сақлаб қолган ҳолда парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий шерикликни кенгайтириш ва институтларимиз ўртасидаги алоқаларни доимий равишда сақлаб туриш муҳимлигини таъкидладик.
Швейцария энг йирик сармоядорларимиз учлигига киради. Бу мамлакатдан иқтисодиётимизга киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 32,6 миллиард доллардан ортиқни ташкил этди. Биргина ўтган йилнинг ўзида 2,8 миллиард доллар сармоя киритилди», - деди Мурат Нуртлеу.
Вазирнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда Швейцария сармояси иштирокидаги 300 га яқин компания фаолият юритяпти.
«Novartis, Glencore International, Сlariant, Roche Holding, SGS, ABB, Sika, Bühler Group, Stadler компаниялари саноатнинг флагманлари ҳисобланади. Ўтган йил охирида «Казахстан темир жолы» ва Stadler узоқ муддатли инвестиция шартномасини имзолаган эди. Шу муносабат билан мен яна бир бор тасдиқлайманки, биз бозоримизга киришга тайёр бўлган Швейцария компаниялари учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга тайёрмиз», - дея қўшимча қилди вазир.
Муаллиф: Шинар Хамитова