Швейцарияда 8 ой ичида биринчи марта COVID – 19 вирусидан ўлим қайд этилмади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2 июнь куни Швейцарияда ўтган йилнинг октябридан бери COVID – 19 вирусидан ўлим қайд этилмаган, деб хабар беради Kazinform.

Ушбу маълумот Швейцария Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида эълон қилинди.

Охирги марта COVID – 19 вирусидан одамларнинг вафот этмаганлиги ҳолати ўтган йилнинг 3 октябрида қайд этилган.

Швейцарияда 10 268 нафар бемор хавфли юқумли касаллик туфайли вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган кун давомида Швейцарияда COVID – 19 вируси билан касалланган 717 та янги ҳолат қайд этилган. Пандемия бошлангандан бери 696 213 кишига коронавирус ташхиси қўйилган.

Бугунги кунга қадар Швейцариянинг 8,54 миллион аҳолисининг 1750,400 нафари тўлиқ эмланди.