ASTANA. Kazinform - Швециянинг Вестерноррланд шимолида кучли ёмғир туфайли ўқ-дориларни олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб кетди, деб хабар беради Kazinform агентлиги БЕЛТА агентлигига таяниб.
“Эрншельдсвик яқинида бир нечта вагонлар йўл бўйлаб ётибди. Швеция транспорт бошқармаси маълумотларига кўра, йўналишни тиклаш учун бир неча ҳафта керак бўлади”, — дейилади SVT мақоласида.
Швеция транспорт бошқармаси матбуот котиби Петер Йонссон вагонларда ўқ-дорилар ва литий батареялар борлигини тасдиқлади.
Манбага кўра, хавфли материаллар фавқулодда вазиятларни бартараф этиш хизматларига топширилади, шундан сўнг мутахассислар тозалаб, етказилган зарарни ҳар томонлама баҳолайди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.