Шоҳжаҳон Абдуллаев Германияда профессионал рингдаги учинчи ғалабасини тантана қилди
TASHKENT. Kazinform - Германиянинг Гамбург шаҳрида WBCнинг 62-Конвенцияни доирасида навбатдаги профессионал бокс кечаси ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизматига таяниб.
Universum Box Promotion промоутерлик компанияси томонидан ўтказилган профессионал бокс оқшоми доирасида ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Абдуллаев ҳам рингга кўтарилди.
Оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасига Босния ва Герцеговиния вакили Жамал Босняк рақиблик қилди. Олти раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори (60-53, 60-53, 60-53) билан Шоҳжаҳон Абдуллаев ғалаба қозонди.
Маълумот учун, Шоҳжаҳон Абдуллаев профессионал рингда 3 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Иккита жангида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. Босняк эса профессионал боксда 7 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 дуранг натижа қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев иштирокидаги бокс оқшомининг расмий промо ролиги намойиш этилгани ҳақида хабар берган эдик.