Шимолий Қозоғистонда туман тушиши кутилмоқда

Фото: Фото: pixabay

ASTANA. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 15 май куни мамлакатда содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисаларни прогноз қилди.

Жанубий циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида Қозоғистоннинг ғарбида ва шимолида ҳаво беқарор бўлиб, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қозоғистон Республикасининг жанубида, жануби-шарқида ва марказида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Мамлакат шимолида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Кундузи Алмати, Қарағанди, Жетису, Улитау вилоятларида, Абай вилоятининг жанубида, Ақмола ғарбида, Қостанай вилоятларининг жанубида 35-38 даражагача, Қизилўрда, Жамбил вилоятларида, ғарбда, Туркистон вилоятининг чўл ҳудудларида 40-43 даражагача кучли иссиқлик бўлиши кутилмоқда.