Шимолий Қозоғистонда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда
08:36, 04 Июнь 2025
ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” РДК 4 июнь учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари остида Қозоғистоннинг кўп қисмида момақалдироқ ва дўл билан ёмғир ёғади, Қозоғистон шимолида кучли ёмғир, шунингдек, кучли шамол эсиши, мамлакатнинг жануби-ғарбида ва жанубида чанг бўрони кузатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда июнь ойида об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида ёзган эдик.