«Янги баллистик ракета мамлакат мудофаа технологиясини ривожлантиришга ва Ҳарбий-денгиз кучларининг сув ости кемалари имкониятларини кенгайтиришга катта ҳисса қўшади», - деб ёзади YONHAP КОТA агентлигига таяниб.
Aгентлик маълумотларига кўра, Президент Ким Чен Ин ракета синовида қатнашмаган. Aввалроқ, Жанубий Корея Бош штаб бошлиқлари Шимолий Корея сешанба куни эрталаб ўзининг шимолий -шарқий соҳилига баллистик ракета учирганини маълум қилган эди. Бу йил бошидан буён саккизинчи синов.
Япония бош вазири Фумио Кисида журналистларга Пхеньян иккита ракета учириши мумкинлигини айтди.