«2023 йилга келиб шифокорларнинг маоши иқтисодиётдаги ўртача иш ҳақидан икки баравар кўп бўлади», - деган эди Президент ўз Мурожаатномасида.
Берик Уали келтирган маълумотга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб 247 минг тиббиёт ходимларининг иш ҳақи оширилган. Хусусан, шифокорларнинг иш ҳақи 246 минг тенгедан 320 минг тенгегача, ўрта даражадаги ходимларнинг иш ҳақи 145 минг тенгедан 173 минг тенгегача кўтарилди.