ШҲТ саммитига ташриф буюрган нуфузли меҳмонларни кутиб олиш маросими бошланди

Фото: Фото: akorda.kz

ASTANА. Кazinform - Астанадаги Мустақиллик саройида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити иштирокчиларини кутиб олиш маросими бошланди.

Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар биринчи бўлиб Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан қўл бериб кўришди ва суратга тушди. Шундан сўнг Президент олий мартабали меҳмонни мажлислар залига кузатиб қўйди.

Қабул маросими якунида ташкилотга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари биргаликда суратга тушишади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон, Эрон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Беларусь, Мўғулистон, Озарбайжон, Қатар, БАА, Туркия ва Туркманистон давлат ва ҳукуматлари раҳбарлари, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири, шунингдек, БМТ Бош котиби, ШҲТ Бош котиби ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижрочи директори, МДҲ, ИҲТ, КХШТ, ОҲИЧК, ЕИК ва Ислом озиқ-овқат ташкилоти каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади.

ШҲТ саммити илк бор “ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши” ва “ШҲТ+” йиғилиши форматида ўтказилади.